[{Тайла Жонсон:} “Франклин Булз” {Буқалар} жамоаси тўпга эгалик қилиш ҳуқуқини биринчи бўлиб қўлга киритишди. Шу заҳотиёқ Пейтон Хьюз тўпни Нвафорга узатди. Кутилмаганда, ҳимоя ўйинчиси ҳужум тўпини уриб кетди! Наҳотки “Кентербери Рэмс” {Қўчқорлар} жамоаси томонидан тўпни ўйиннинг биринчи сонияларидаёқ рақиблар қўлидан шилиб кетишларига сабаб – бу “Фаст брейк” {яъни, тўпни тезкорлик билан олиб қочиб, уни ўз майдонида туриб рақибнинг очиқ қолган майдонидаги кутиб турган шеригига саватга тушириш учун узатиш} стратегиясини қўллаш бўлса? Рақиб савати тагида эса ёш Тама Айзек кутиб турган экан!
{Кэйсин Букман:} Тама Айзек бу ўйинда ҳатто ҳимоя ҳужумида ҳам қатнашмади. У шунчаки..., у шунчаки “Черри-пикинг” {яъни, рақиб ҳужумда пайтида унинг савати остида тўпни шерикларидан узатилишини кутиб, уни тезкорлик билан саватга тушириш}j стратегиясини қўлламоқда! У нима қилаябди ўзи...? У ҳатто ҳимояда ҳам ўйнамаябди. Улар шунчаки ҳимоя зонаси, “қути/коробка” ҳимоя зонаси усулини қўллашмоқда, Тама Айзекни эса ҳимоя майдонидан ташқарида қолдиришаябди. Яна, улар “Хейл Мери”, яъни узоқ масофага қалтис пас усулини қўллашмоқчи. Аммо “Буқалар” ўз майдонига тезда қайтиб келишди, “Қўчқорлар” бу гал “Хейл Мери” усулини қўллаш имкониятини қўлдан бой беришди. Қизиқарли тактика!
{Тайла Жонсон:} Ҳа... Кузатувингиз ростдан қизиқ. Айзек жорий ҳимоя сетининг бошидан охиригача бу томонда, рақиб майдонида турди. У кетма-кет иккинчи марта, бу гал уч очколик тўп ташлашга уринмоқда, аммо тўп ҳалқага урилиб қайтди. Омадни қаранг, улар “ҳужум қалқони” {яъни, рақиб ҳалқасига урилиб қайтган тўпга яна ўзлари эгалик қилиш ҳуқуқи} ни қўлга киритишди. Баракаллоҳ, Мана Мартин!
{Кэйсин Букман:} “Қўчқорлар” учун ажойиб иккинчи имконият ўйини. Ва яна, Айзек ҳимояда иштирок этмаябди. Мен тажрибамда баскетбол ўйинида ҳали ҳеч қачон бундай тактикани кўрмаганман! “Қўчқорлар” дан ҳаяжонга солувчи ўйин бўлаябди.
{Тайла Жонсон:} Ростдан, жуда ғалати...]